loader

ЗУМАР

Луғатда «гуруҳлар» дегани, Қуръони каримнинг ўттиз тўққизинчи сураси номи, Маккий суралардан, 75 оятли. Сурада Пайғамбар алайҳиссалом ва барча инсонлар ёлғиз Аллоҳ учун холис ибодат қилишга буюрилади. Аллоҳ таоло Еру осмонлар ва улар ўртасидаги барча мавжудотни яратиб, уларнинг ҳар бирига алоҳида вазифа юклагани, Аллоҳ таолодан ўзга бирор кимса ёки нарсага сиғиниш мумкин эмаслиги, фақат ягона Хожа бўлмиш Аллоҳгагина итоат ва ибодат қилиш зарурлиги зикр этилади, Маҳшар кунидаги ҳисоб-китоб яна бир бор эслатилади. Сурада қиёмат куни мўминлар тўп-тўп ҳолда жаннатга, куфру исён билан ўтган кофирлар тўда-тўда қилиб жаҳаннамга ҳайдалиши хабари берилгани учун у «Зумар» (гуруҳлар) деб номланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР