loader

ЗУННУН МИСРИЙ

Абул Файз Савбон ибн Иброҳим Зуннун Мисрий, тасаввуфнинг дунёга машҳур шайхларидан. Милодий 796 йили Мисрнинг Ахмим шаҳрида туғилган. Зуннун + балиқчи, дегани ва бу лақаб билан боғлиқ машҳур ривоят бор. Қоҳирада таҳсил олганидан кейин Макка, Дамашқ, Антиохия каби ўлкаларда тариқатга чорлаган. Тасаввуф анъанасида «мақомот ва аҳвол» таълимотининг асосчиси саналади. Мўътазилийларга қарши бўлгани учун ҳукмдорлар таъқибига учраган. Жомий, Аттор, Саҳл Тустарий каби улуғ сўфийлар уни маънавий устоз санашган. Ўн бешга яқин асар ёзгани маълум, аммо бизгача улардан айрим парчаларгина етиб келган. Кўпгина олимлар у ривоят қилган ҳадисларнинг ишончлилигига шубҳа билан қарашган. Фақирликда ҳаёт кечириб, ҳижрий 245 (милодий 859) йили вафот этган ва Ғазога дафн қилинган, қабри ҳозир ҳам ўша ерда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР