loader

ЗУХРУФ

Луғатда «зеб-зийнат» маъносида, Қуръони каримнинг қирқ учинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 89 оятли. Сура Қуръони каримни шарафлаш билан бошланади, сўнг мушрикларнинг Аллоҳга ўзгаларни «шерик» қилиш даъволари аниқ ҳужжатлар билан кескин рад этилади, унда Иброҳим ва Мусо  алайҳиссаломларнинг даъватлари ва чеккан азоблари нақл этилади. Сурада бу дунё олтин-кумуш ва зеб-зийнатлари Аллоҳ таоло наздида қандай мартабада экани баён қилингани учун у шу номни олган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР