loader

ЗУҲАЙЛИЙ

Мустафо Ваҳба аз-Зуҳайлий, замонанинг атоқли алломаларидан. 1932 йили Дамашқ (Сурия) яқинидаги Дияр Атийя шаҳрида туғилган. Отаси Қуръон ҳофизи, суннатга амал қилувчи зироатчи ва савдогар бўлган. Мустафо ундан бошланғич таълимни олгач, Дамашқ университети шариат факултетини тамомлади, сўнгра Қоҳирадаги Азҳар дорилфунунининг шариат факултетида илмий иш олиб борди, Ислом шариати ва ҳуқуқи бўйича доктор унвонига эга. 1956 йилдан бошлаб Қоҳира, Дамашқ дорилфунунларида мударрис, устоз ёрдамчиси, устоз вазифаларида ишлаб келаётир. Бир неча китоблар таълиф этган. Булардан «Тафсиру Мунир», «Фиқҳул исломий ва адиллатуҳу», «Усулул фиқҳул-исламий», «Осорул ҳарб фил фиқҳил-исламий» кабилар машҳур.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР