loader

ИБН АРАБИЙ

Муҳйиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ал-Ҳотамий ат-Тоий, ҳижрий 560 (милодий 1165) йили Андалусиянинг Мурсия шаҳрида туғилган ва шу ерда таълим олган. Ислом файласуфларидан, «ваҳдати вужуд» таълимоти асосчиси, тасаввуфнинг атоқли шайхи. «Улуғ шайх», «Афлотун ўғли» деган номлар олган. Шимолий Африқога саёҳат қилган. Маккага ҳаж қилгани бориб, бирмунча вақт шу ерда яшаган. Ўрта аср Ислом оламида зиддиятли шахслардан. Ҳамма нарсанинг ягона асоси диний руҳ деб ҳисоблайди. Унинг қарашларини Ибн Таймийя, Тафтазоний, Ибн Халдун каби олимлар кескин танқид этишган бўлса, кўплаб уламолар уни ҳимоя қилишган. Олим уч юзга яқин асар ёзган. Унинг кўп жилдли «Футуҳот ал-Маккия» асарини «сўфийлик қомуси» деб баҳолашган. «Фусус ал-ҳикам» асарига 150 дан ортиқ шарҳ ёзилган. Ҳижрий 638 (милодий 1240) йили вафот қилган, қабри Дамашқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР