loader

ИБН АСИР

Ибн Асир Иззиддин Абул Ҳасан Али, машҳур муаррих, Милодий 1160 йили туғилган. Ироқнинг Мўвсул, Бағдод шаҳарларида таҳсил олган, илм талабида Шомга сафар қилган. Ўн икки жилдли «Ал-комил фит-тарих» асари машҳур бўлиб, Ислом даври, мўғуллар истилоси, Хуросон ва Мовароуннаҳр тарихи қамраб олинган. Уни шоир Огаҳий ўзбекчага ўгирган. Бундан ташқари олимнинг «Тарих ат-Табиқат ал-Мўвсул», «Усуд ул-ғоба фий маърифат аҳвол ус-саҳоба» каби асарлари ҳам бор. Унинг акаси Мажидуддин Муборак ибн Асир ва укаси Зиёвуддин ибн Асирлар ҳам ҳадис, фиқҳ ва тарихга доир асарлар ёзишган. Олим милодий 1232 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР