loader

ИБН АСОКИР

 Абул Қосим Али ибн Ҳасан ибн Асокир, ҳижрий 499 (милодий 1105) йили Дамашқда туғилган. Атоқли муҳаддис, фақиҳ, муаррих. Ироқ ва Хуросонда таҳсил олган. Сўнг Дамашққа қайтиб, «Ан-Нурия» мадрасасида мударрислик қилган. «Садиқайт уд-дин», «Нур уд-дин» унвонларини олган. Унинг саксон жилдли «Тарихи мадинати Димишқ» асари «Тарихи Ибн Асокир» номи билан машҳур. Бундан ташқари ҳадис, фиқҳга доир «Ал-муваффақот», «Ал-ашроф ъала маърифатул-атроф», «Мўъжам аш-шуйух», «Маноқиб аш-шабоб», «Табъйину кизбил муфтарий» каби асарлари бор. Ҳижрий 571 (милодий 1176) йили вафот этган, жанозасида мамлакат султони Салоҳиддин Айюбий ҳозир бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР