loader

ИБН АБУ ШАЙБА

Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба ал-Куфий, замонасининг улуғ муҳаддисларидан, донишманд аллома. Имом Бухорий, Муслим, Абу Довудлар ундан ҳадис ривоят қилишган. Абу Заръа: «Ҳадисда Ибн Абу Шайбадан ҳам кўпроқ ҳадис ёд билган кимсани кўрмадик», деган. Унинг дарс бериши учун халифа амри билан Бағдодда улкан минбар ҳозирланган, уни тинглагани уч минг киши тўпланган. «Муснад» ва «Ал-мусаннаф» асарлари машҳур. Ҳижрий 235 (милодий 849) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР