loader

ИБН КАСИР

Ал-имом ал-ҳофиз Имодуддин Абул Фидо Исмоил ибн Амр ибн Касир ибн Завъ ибн Касир ибн Заръ ал-Басрий ал- Дамашқий, ҳижрий 700 йилда Басрада туғилган. Шофеъий мазҳабининг улуғ фақиҳларидан, муфассир. Етти ёшида Дамашққа келиб, Ибн аш-Шаҳна, Ибн Асокир, Ал-Маззий каби олимлардан, кейин Ибн Таймийядан дарс олди. Улуғ муфтий, билимдон муҳаддис, наққол муфассир бўлиб етишди. Кўплаб асарлар ёзган, булардан «Тафсир ул-Қуръонил азийм», «Ал-бидоя ван-ниҳоя», «Шарҳул Саҳиҳи Бухорий» кабилар машҳур. Унинг тафсири Ибн Жарир ат-Табарий тафсиридан сўнг энг мўътабар манба саналади. Заҳабий вафотидан сўнг Дамашқдаги «Уммус-солиҳ» тафсир мактабида, Ас-Сабукийдан кейин «Ал-ҳадис ал-Ашрафийя» мактабида шайхлик (мудирлик) қилди. Ҳижрий 774 йили Дамашқда вафот этган ва устози Ибн Таймийя ёнига дафн қилинди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР