loader

ИБН НАЖЖОР

Муҳибиддин Муҳаммад ибн Маҳмуд + Ибн Нажжор, ҳижратнинг 587 йили Бағдодда туғилган. Замонасининг машҳур донишмандларидан ва муаррих. Тунис, Шом, Миср, Ҳижоз, Исфаҳон, Хуросон, Нишопур, Ҳамадон каби диёрларда бўлиб, таниқли муҳаддислардан ҳадис ривоят қилган. Бой кутубхонасини «Низомия» мадрасасига вақф қилган. «Ал-қомарул-мунир фил-муснадил кабир», Хатиб Бағдодий «Тарих»ига ўттиз жилдли илова, «Нузҳатул-варо фи ахбори уммул-қуро», «Равзатул-авлиё фи масжиди илё», «Маноқиби Шофеъий», «Жаннатун-нозирин фи маърифатит-тобеъин» каби машҳур асарлари бор. Ҳижрий 643 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР