loader

ИБН ТАЙМИЙЯ

Тақиюддин Аҳмад ибн Абдулҳалим Таймийя ал-Ҳарроний, милодий 1263 йили Ҳаррон (Шом)да туғилган. Оила билан Дамашққа кўчиб, отаси таъсис қилган Суккария мадрасасида аввал таҳсил олди, сўнг унга раҳбар этиб тайинланди. Бирмунча вақт Мисрда яшаган. Ҳанбалий мазҳабининг таниқли фақиҳи ва етук муҳаддис бўлиб етишди. Салафийлардан эди, унинг таълимоти ваҳҳобийлик оқимига манба бўлди. Ҳанафий уламолар уни салафлар йўлидан чекинишда, Қуръони карим маъноларини бошқача талқин қилишда айблашган. Унинг «Ал-восита», «Ал-убудийят», «Зикруллоҳ» каби асарлари бор. Милодий 1328 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР