loader

ИБН ХАЛЛИКОН

 Абул Аббос Шамсуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Халликон, милодий 1211 йилда туғилган. Шарқу Ғарбда машҳур муаррих ва табақот муаллифи. Асли Ирбил (Ироқ)дан, Ҳалаб, Дамашқ, Қоҳирада таҳсил олган, кўп сафар қилган. Бирмунча вақт дамашқда қозикалон, мударрис бўлган. Унинг йигирма йил мобайнида ёзилган ҳамда дунёда машҳур ва нодир бўлган «Вафаийат ул-аҳйан фи анбаи абна уз-заман» асари бор. Унда алломагача яшаб ўтган жуда кўп улуғлар ва олимларнинг маноқиблари, ҳасби ҳоллари жамланган. Милодий 1282 йили вафот қилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР