loader

ИБН ШИҲОБ

Абу Бакр Муҳаммад ибн Муслим ибн Убайдуллоҳ ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий ал-Маданий, тобеъинларнинг улуғларидан, Қуръон ҳофизи ва муҳаддис. Ҳижрий 50 (милодий 670) йили туғилган. Улуғ алломалардан Имом Молик, Авзоъий, Суфён ибн Уяйна, Суфён Саврий ва бошқаларга устоз бўлган. Қувваи ҳофизаси ўткир, заковатли олим эди, илмга катта хизмат қилган. Ҳижрий 124 (милодий 721) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР