loader

ИБН ҲАЗМ

Абу Муҳаммад Али ибн Аҳмад ибн Ҳазм, андалусиялик машҳур фиқҳ олими, зоҳирийлар оқимининг йирик вакили. Милодий 994 йили Қуртубада вазир Ал-Мансур оиласида туғилган. Кейинчалик ўзи ҳам сиёсатга аралашиб, умавий халифларга вазир бўлган. Андалусияда ҳукмрон бўлган моликий мазҳаби тарафдорларини қаттиқ танқид қилгани учун улар таъқибига учраган. Зоҳирийлар ақидасига содиқ бўлган. Ибн Арабий фиқҳда унга эргашган. «Ал-фисал фил-милал вал-аҳва ван-ниҳал», «Ал-муҳалла» каби асарлари бор. Милодий 1064 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР