loader

ИБН ҲОЖАР АСҚАЛОНИЙ

Шайх Абул Фазл Аҳмад ибн Али ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳожар ал-Асқалоний аш-Шофеъий, Исломнинг буюк алломаларидан. Ҳижрий 773 (милодий 1372) йили Мисрнинг Асқалон шаҳрида туғилган. Ёшликдаёқ Қуръон ҳофизи бўлди, кўплаб машҳур асарларни ёд олди. Атоқли муҳаддис Ал-Ироқийдан дарс ўрганди. Макка, Ҳижоз, Шом Мисрдаги ўнлаб алломалардан Қуръон, ҳадис, фиқҳ илмларини таълим олди. Йигирма йил Миср ва Шомда қозилик қилди. Ислом илмларининг барча соҳалари бўйича бир юз элликдан зиёд асар ёзган. Улардан «Ал-исобату фи асмоис-саҳоба», «Таҳзиб ат-тазҳиб», «Ат-тақриб», «Булуғ ул-маром мин адиллатул аҳком», «Тахриж», «Муштабаҳ ан-нисба», «Мунаббиҳот» ва бошқалар кенг тарқалган. Булар ичида энг машҳури «Фатҳул Борий фи шарҳи Саҳиҳул-Бухорий» бўлиб, у Имом Бухорийнинг «Жомеъ ус-саҳиҳ»ига ёзилган мукаммал шарҳ ҳисобланади. Ҳижрий 852 (милодий 1449) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР