loader

ИБН ҲУЗАЙМА

Ҳофиз Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ҳузайма ибн Муғийра ибн Солиҳ ибн Бакр ас-Салмий ан-Найсобурий, ҳижрий 223 йили Найсобур (Нишопур)да туғилган. Саҳиҳ ҳадислар тўплаган таниқли муҳаддис ва мужтаҳидлардан. Субқий «Табақот»ида бу зотни «Имом ул-аимма» деб таърифлаган. Бир юз қирқдан ортиқ китоб тасниф этган. Булардан «Китабу тавҳид ва исбату сифатур-Робби», «Кабир ас-сағир», «Мухтасар ус-саҳиҳ»лар машҳур. Имом Дорақутний бу зот ҳақида: «Собит имомлардан бўлиб, ўз замонида тенги йўқ эди», деганлар. Ҳижрий 311 йили Нишопурда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР