loader

ИЁЗ ибн ҒАНАМ

Иёз ибн Ғанам ибн Зуҳайр (р.а.), саҳобийлардан.   Ҳудайбийядан аввал Исломга кирганлар. Ҳудайбийя куни Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга иштирок этганлар. Абу Убайданинг вафотлари яқинлашганида у кишининг ўрниларига волий бўлдилар. Умар ибн Хаттоб ҳам бунга рози бўлганлар. Саховатли, қўллари очиқ киши эдилар. Албатта саховатни ўз маблағларидан сарф қилардилар, аммо Аллоҳнинг молидан  бирор нарсани ихтиёрлари билан сарф қилмасдилар. Ҳижрий 20 йили олтмиш ёшларида ҳеч қанақа мол-дунё қолдирмасдан вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР