loader

ИЖАРА

Луғатда «амалга бериладиган жазо ёки мукофот, ажр, ҳақ» маъноларида келади ва ижарачи берадиган тўловни англатади. Шариат истилоҳида у томонлар ўртасидаги битим бўлиб, ижарага бериш мумкин бўлган муайян нарсалардан мақсадли, манфаатли маълум фойдани бирор нарса эвазига мулк қилиб бериш «ижара» дейилади. Ижаранинг рукни талаб ва таклиф маъносида бўлган лафзлардир. Ижара битими сўзлашув ёки ўзаро олди-берди билан ҳам тузилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР