loader

ИЙЛО

Луғатда «қасам ичиш, қасам билан бирор нарсадан кечиш» маъноларини билдиради. Шариатда эса эрнинг тўрт ой ва ундан кўпроқ муддатга хотини олдига кирмаслик ва унга жинсий яқинлик қилмасликка Аллоҳ номи билан қасам ичиши «ийло» дейилади. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) хотинларидан бирини ийло қилганлари ҳақида Умму Салама онамиздан саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган. Тўрт ойдан оз муддатга қасам ичиш ийло эмас. Ийлонинг шарти эрнинг талоққа салоҳиятли бўлиши ва аёлнинг ҳам никоҳли бўлишидир. Боланинг ва телбанинг ийлоси ҳақиқий эмас. Қуръони карим ояти билан (Бақара, 226-227) бу ҳукмни жорий қилиш ила Ислом хотинлар устидан жоҳилиятнинг яна бир зулмини олиб ташлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР