loader

ИЙМОН РУКНИ ВА ШАРТЛАРИ

Ислом динида иймон келтириш лозим бўлган нарсаларни қалб билан тасдиқлаб қабул қилиш ва тил билан иқрор бўлиш иймоннинг рукнидир. Бу, Ислом динида иймон келтириш лозим бўлган нарсаларни киши қалбида тасдиқ этиб қабул қилмаса ва уларга иқрор бўлмаса иймонли бўлмайди, демакдир. Ислом динида қалб билан тасдиқлаб қабул қилиш лозим бўлган нарсалар иймоннинг шартларидир. Иймон шартларидан бирортасини инкор қилиш билан киши Ислом динидан чиқади, кофир бўлади. Иймон шартлари Қуръони карим, мутавотир (кўпчилик ривоят қилган) ҳадислар, ижмоъ (мужтаҳидлар иттифоқи) билан собит бўлган. Иймон масалаларининг барчаси қалбга тааллуқлидир. Шунинг учун улар ақида масалалари ҳам деб аталади. Зеро, ақида қалб боғланган нарса демакдир. Соф ва тўғри ақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобаи киромлар собит бўлган ақидадир. Бу ақида «Аҳли суннат ва жамоа ақидаси» деб аталади. Аҳли суннат ва жамоа ақидаси ашъарийя ва моутридийя мазҳабларидан иборат. Юртимиз мусулмонлари Аҳли суннат ва жамоа ақидасининг мотуридийя мазҳабидадирлар. Ақида масалалари замон, макон, шахс ва жамиятга қараб ўзгармайди. Ақида масалаларини тўлалигича қабул қилиш ва уларга иқрор бўлиш лозим. Уларнинг бир қисмига иқрор бўлиб, бошқасини инкор қилиш мумкин эмас. Ақида масалалари батафсил баён этилган илм «ақоид» ёки «Усул илми» дейилади. Зеро, Ислом динининг қолган тўрт асоси: намоз, рўза, закот ва ҳаж ҳамда бошқа масалалар ақидага боғлиқ.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР