loader

ИККИНЧИ САЛИБ ЮРИШИ

1147-1149 йилларда бўлган насроний хочпарастлар ҳарбий ҳаракати номи. Руҳ шаҳри таслим бўлгани тўғрисидаги хабар Папа Евгениус Учинчи қулоғига етгач, у  авлиё Бернард Клейрваукдан навбатдаги салиб юришига даъват билан чиқишни сўрайди. Бу чақириққа тезда жавоб берган олмон императори Конрад Учинчи ва Фарангистон қироли Луис (Луи) Еттинчи 1147 йили иккинчи салиб юришини ташкил қилишди. Бу саркардаларнинг қўшинлари ҳар қайсиси ўз йўли билан ҳали ҳам мусулмонларга қарам бўлган Дамашқ томон юра бошлади. Юриш иштирокчилари шаҳарни қуршовга олиб турган бўлсалар ҳам, муваффақият қозониш ўрнига мағлубиятга учрашди. Фақат мусулмонларга Эгей денгизида ҳужум қилган Ситсилия қироли Роберт де Нормангина бу тадбирларда ғолиб чиқиб,  мусулмонларни оролдан чиқаришга эриша олди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР