loader

ИКРИМА БАРБАРИЙ

Абу Абдуллоҳ Икрима ал-Барбарий ал-Маданий, Ибн Аббоснинг мавлоси, барбар миллатига мансуб, Мағриб диёридан. У хожаси Ибн Аббос, Али ибн Абу Толиб, Абу Ҳурайра ва бошқа саҳобийлардан кўплаб ҳадис ва тафсир ривоят қилган. Айрим муфассир ва ровийлар унинг ривоятларини ёлғонга чиқаришган. Аммо Имом Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар унинг ривоятини тасдиқ этишган, таъналар ўринсизлиги исботланган. У илмда пешқадам, ривояти ишончли, фаҳми ўткир зот бўлган. Ҳижрий 104 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР