loader

ИЛЁС АЛАЙҲИССАЛОМ

Илёс алайҳиссалом Хоруннинг (а.с.) учинчи авлоддаги набираси. Тавротга асосланиб халқни Аллоҳнинг тавҳидига, Унга ибодат қилишга чорлаган. Илёс алайҳиссалом ҳозирги Исроилда яшаган, Баал Хотин деган бутга сиғинувчи қавмни ҳақ динга даъват қилди. Қавмнинг эътиқоди бузилган, ахлоқсизликлари авж олган эди, улар ўз билганларидан қолмасди. Кеч кириши билан Баал ибодатхонаси ёнига олов ёқишни савоб деб билишарди. Қавм ҳазрати Илёснинг Аллоҳга ибодат қилиш кераклиги, акс ҳолда Унинг қаттиқ азоблари борлиги ҳақидаги огоҳлантиришларига қулоқ солиш ўрнига уни мамлакатдан қувиб чиқарди. Шундан сўнг Аллоҳ уларнинг мамлакатига анча вақт ёмғир ёғдирмади, кун қаттиқ исиди. Қавм очликдан ҳатто ўлимтикларни еса ҳам ҳалокатга учради. Балонинг сабабини англаб, Илёс алайҳиссаломни қидириб топди ва тавба қилди. Аллоҳ дуоларни қабул қилиб, балони кўтарди. Қуръони каримда Илёс алайҳиссалом ҳақида учта ояти карима бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР