loader

ИЛМ

Луғатда «бир нарсани воқеъликдагидай идрок этиш» маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса маънавий ишлардаги нарсаларни зидди йўқ даражада аниқ билиш сифати «илм» дейилади. Ислом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб қилиш фақат Исломда фарз қилинган. Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган, унинг илк нозил бўлган ояти «Ўқи!» амри билан бошланган, Китобнинг 811 жойида «илм» сўзи турли кўринишларда зикр этилган. Чунки илмсиз, жоҳил кишининг куфр ва исёнга кетиши осонроқ. Мусулмонлар Қуръон ва Суннатга амал қилиб яшаган даврларда бутун дунёга илм-маърифат тарқатишган. Ўрта асрларда Мовароуннаҳр, Бағдод, Шом, Андалусия каби ўлкаларда илм-фан гуллаб-яшнаган, Ғарб дунёси ана шулардан илм ўрганиб, ўз ҳазорасини барпо этган. Ақл воситаси билан ҳосил бўладиган илм иккига бўлинади: Биринчиси + таҳлил ва мушоҳадасиз, бир кўргандаёқ ўз-ўзидан пайдо бўладиган илм («зарурий илм» деб аталади) ҳамда иккинчиси + ақлни ишга солиб, таҳлил ва мушоҳада воситасида ҳосил бўладиган илм («касб қилиб топилган илм» дейилади).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР