loader

ИЛОҲИЙ КИТОБЛАР

Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг баъзиларига саҳифалар, баъзиларига эса китоблар нозил қилган. Аллоҳ таоло билан пайғамбарлар ўртасида воситачилик қилган малак Жаброил алайҳиссалом орқали уларга илоҳий китоблар юборилган. Довуд алайҳиссаломга Забур, Мусо алайҳисссаломга Таврот, Исо алайҳиссаломга Инжил, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръони карим нозил қилинган. Илоҳий китобларда пайғамбарларнинг ўз замоналарига, ижтимоий шароитларига, урф-одатлари ва қобилиятларига мувофиқ ҳукмлар баён этилган. Таврот, Забур ва Инжил ўз даврида умматлар учун ҳидоят манбаи бўлган. Забурга эргашувчилар ҳозирда қолмаган. Таврот ва Инжил кейинчалик инсонлар томонидан кўплаб ўзгартиришлар киритиб бузиб юборилгани ва Қуръони карим нозил бўлгани сабабли уларнинг ҳукми мансух (бекор) бўлган. Чунки Қуръони карим охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом орқали инсониятга юборилган сўнгги илоҳий китоб бўлиб, унинг ҳукми қиёматгача ўзгармайди, бирор ҳарфи зиёда ёки кам бўлмайди, тилларда ва дилларда сақланиб боради. Мусулмонлар барча илоҳий китобларга иймон келтиришади ва уларни ҳурматлашади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР