loader

ИМОМ

Луғатда «олдинда турувчи, пешво» маъноларида келади. Шаръий истилоҳда намозда олдинда турувчи, мусулмонлар жамоаси бошлиғи ва ғоявий раҳбари «имом» деб аталади. Ислом давлати халифаларини ҳам имом деб номлашган. Илм ва тафаккур бобида юксак мақомга эришган алломалар, мазҳаббошилар, муҳаддисларга ҳам «имом» унвони берилган, масалан: Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Аъзам, Имом Ғаззолий каби. Шиаларнинг мўътадил асосий оқимларидан бири Ҳазрат Али авлодларидан деб тан олинган ўн икки диний раҳнамо ҳам «имом» деб, оқим тарафдорлари эса «имомийлар» деб юритилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР