loader

ИМОМ АБУ ЮСУФ

Имом Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳубайб ал-Ансорий, ҳижрий 113 (милодий 732) йили Куфада туғилган. Ёшликдан илм олишга катта ҳавас қўйган. Имом Аъзамнинг энг етук шогирди ва йирик издоши. Кўп илмларни эгаллаб, улуғ фақиҳ ва муҳаддис олим бўлиб етишган. «Райъ» бўйича номдор мутахассис. Куфадан Бағдодга кўчиб бориб, Ҳодий, Маҳдий, Хорун ар-Рашид халифалик даврларида қозилик мансабида бўлган. Ислом тарихида илк бор «қозилар қозиси» деган юксак мартабага эришган. Умрининг охиригача қозилик қилган. Аҳмад ибн Ҳанбал унга шогирд эди. Қирққа яқин асари маълум. Аббосий халифа Хорун ар-Рашид талаби билан ёзилган йирик «Ал-хирож», «Китаб ул-осор», «Ал-радду ала сиярил-Авзоъий», «Абу Ҳанифа ва Ибн Абу Лайло орасидаги ихтилофлар» каби асарлари машҳур. Ҳижрий 182 (милодий 798) йили робиъул-аввалнинг бешинчи куни Бағдодда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР