loader

ИМОМ АБУ ҲАНИФА

Имомул аимма ва сирожул умма (имомлар имоми ва Ислом умматининг чироғи), ҳанафий мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ҳижрий 80 (милодий 699) йили Куфа шаҳрида ипак-шойи савдогари оиласида туғилган. Жуда ёшлигидан яхши таълим олган, сўнгги саҳобаларни кўрган. Йигирма икки ёшда ироқлик атоқли олим Ҳаммод ибн Абу Сулаймонга шогирд тушиб, ўн саккиз йил унинг таълимини олган. Устоз вафотидан сўнг унинг шогирдларига ўн йилгача таълим-тарбия берди. Куфа, Басра фиқҳ олимларининг нуфузли устози сифатида танилди. Халифа Хорун ар-Рашид даврида (747-748 йилларда) Абу Ҳанифаи Ироқ волийи Ибн Хубайр уни давлат ишларига, қозикалонликка тортмоқчи бўлади. Аммо Абу Ҳанифа қозиликда ноҳақ ишларга қўшилиб гуноҳга қоламан, деб бундан бош тортади ва ватанни тарк этиб, Маккаи мукаррамага борди ҳамда ўша ерда яшай бошлади. Аббосийлар давлат тепасига келгач яна Ироққа, Басрага қайтиб, илм ва савдогарлик билан шуғуллана бошлади. Аббосийлар халифаси Мансур (754-755) Абу Ҳанифани пойтахт Бағдодга келиб, қозикалон ёки бошқа юксак мансабда ишлашга таклиф этди, бироқ Абу Ҳанифа бу  таклифни ҳам рад этади. Халифа олимни кўндириш учун ҳатто бир неча муддат қамаб қўйди. Абу Ҳанифанинг «Муснад» номли ҳадислар тўплами, «Фиқҳул-акбар» ёки « Асл ат-Тавҳид», «Фиқҳул-абсат», «Ал-олим ва ал-мутааллим», каби асарлари бизгача етиб келган. Фиқҳ илмининг энг пешқадами бўлгани учун Ислом оламининг деярли ярми , жумладан , юртимиз мусулмонлари ҳам у зотнинг мазҳабига эргашадилар. Абу Ҳанифа «Аҳли суннат вал жамоа»нинг биринчи имомидир. Ҳижрий 150 йилда вафот этган.
ИМОМАЙН. Луғатда «икки имом» деган маънони билдиради. Асосан Имоми Аъзамнинг икки етук шогирди Имом Муҳаммад ва Имом Абу Юсуф кўзда тутилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР