loader

ИМОМ ШОШИЙ

Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб ибн Сурайж (баъзи манбаларда Шурайҳ) ибн Маъқил аш-Шоший ал-Бинкасий ат-Туркий ал-Маъқилий, (Имом Шоший номи билан танилган), Мовароуннаҳрнинг таниқли муҳаддис олимларидан. Абу Исо ат-Термизий, Бағавий ал-Маккий каби элликдан ортиқ машҳур шайх ва муҳаддислардан ҳадис илмини ўрганган. Унинг ўн беш жилдли «Ал-Муснад ал-кабир» асари Ислом оламида машҳур. Умрининг охирида Бухорода яшаган. Ҳижрий 335 (милодий 947) йилда Шошда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР