loader

ИМОМ ЗАҲАБИЙ

Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз-Заҳабий аш-Шофеъий, ҳижрий 673 йили Дамашқда туғилган. Отаси заргар бўлгани учун Заҳабий (заҳаб + олтин, дегани) тахаллусини олган. Ўн саккиз ёшидан ҳадис илми билан шуғулланиб, Шом, Миср, Ҳижоз, Қуддус, Рамла, Ҳалаб ўлкаларида бўлган. Сўнгра Дамашққа қайтиб, дарс берган ва Ислом оламидаги машҳур китобларини ёзган. Ҳадис илмининг султони, қомусий муаррих, шайхулислом унвонлари билан шарафланган. «Тарих ул-Ислам», «Ал-ибар би ахбар мин абар», «Дувал ул-Ислам», «Сияру аламин-нубала», «Тазкирот ул-ҳуффаз», «Табақот ул-Қурро», «Мухтасар ус-Сунан ал-Байҳақий», «Ат-тажрид фи асмаис-саҳоба» каби машҳур асарлари бор. Ҳижрий 749 йили Дамашқда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР