loader

ИМОМ ЗУФАР

Имом Зуфар ибн Хузайл ибн Қайс ал-Басрий, Имом Аъзамнинг етук шогирдларидан, даврининг атоқли фақиҳи. Ҳижрий 110 (милодий 729) йили туғилган, асли Исфаҳон шаҳридан. Ҳасан ибн Зиёд: «Абу Ҳанифанинг мажлисларида энг пешқадам шогирд Зуфар эди», деган. Унга уч марта қозилик таклиф қилинганида кўнмагани учун ҳар гал уйини бузиб кетишган. Абу Ҳанифанинг ўзлари учинчи етук шогирдлари ҳақида: «Зуфар бизнинг қиёсимиздир», деганлар. Ҳижрий 158 (милодий 776) йили Басрада вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР