loader

ИМОМ ИБН МОЖА

Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Можа Робиъий ал-Қазвиний, машҳур ҳадис имомларидан. Ҳижратнинг 209 (милодий 824) йили Ироқнинг Қазвин шаҳрида туғилган. Бошланғич таълим олгач, ҳадис илмини ўрганиш учун Ироқ, Шом, Миср, Рай каби ўлкаларга сафар қилди. Атоқли ҳадис олими бўлиб етишди, «Кутубус-ситта»га кирувчи «Сунан» муаллифидир. У жами ўттиз иккита китоб ёзган, шулардан «Сунани Ибн Можа», «Тафсири Ибн Можа», «Тарихи Ибн Можа» асарлари айниқса машҳур. «Сунан»да тўрт минг уч юз ҳадис жамланган, у 32 жилддан иборат, бир минг беш юз бобни қамраган. Уламолар Имомнинг «Сунан»ини кучли, ишончли, фиқҳда катта фойда беришини ҳисобга олиб, олтинчи «Саҳиҳ» дея тан олишган, унга бир неча шарҳлар ёзилган. Ибн Можа ҳижрий 273 (милодий 882) йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР