loader

ИМОМ МОТУРИДИЙ

Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ас-Самарқандий, Мовароуннаҳрнинг машҳур алломаси, «Аҳли сунна вал жамоа» ақидаси асосчиларидан бири. Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида туғилган. Ёшликдан илм олиб, замонасининг атоқли имомларидан бўлиб етишди. Тавҳид, фиқҳ, ақида, тафсирга доир бир неча асарлари бор. Унинг «Китаби тавҳид», «Китаби мақомот», «Китаби рад авомил лил-адила лил-кабий», «Китаби баён ва ҳумул-муътазила», «Китаби таъвилотул-Қуръон» кабилар шулар жумласидан. Айниқса сўнгги китобида  калом илми уламолари йўлидан бориб, Қуръони карим оятларини ақидада «Аҳли сунна вал жамоа» мазҳабини қўллаб тафсир қилган. Бутун дунё мусулмонлари ақидада шайх Абу Мансур Мотуридий ва шайх Абул Ҳасан ал-Ашъарий таълимотига таянишади. Ҳанафийлар Мотуридия ақидасига суянишса, шофеъийлар, моликийлар ва ҳанбалийлар Ашъария ақидасига эргашишади. Мотуридий ҳижрий 333 (милодий 944) йили вафот этган, қабри Самарқанд яқинидаги Чокардиза даҳасида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР