loader

ИМОМ НАСАИЙ

Имом, ҳофиз, шайхулислом Абу Абдураҳмон Аҳмад ибн Шуайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ибн Динор Хуросоний ан-Насаий, Ислом оламининг атоқли муҳаддисларидан. Ҳижратнинг 215 йилида Хуросон шаҳарларидан Нисода туғилганлар. Аввал Хуросон муҳаддисларидан таълим олганларидан сўнг Ҳижоз, Ироқ, Миср, Шом ўлкаларига сафар қилиб, замонасининг машҳур олимларидан таҳсил олдилар. Юз мингдан ортиқ ҳадисни ёд олдилапр, даврининг муҳаддислари имоми сифатида шуҳрат топдилар. Аввалига «Ас-сунан ал-кубро» деган китоб ёзганлар, кейинчалик ундаги ҳадисларнинг фақат  саҳиҳларини қолдириб, «Ал-мужтабаъ» ёки «Ас-сунан ус-суғро» китобини таълиф қилдилар. Ана шу асар «Сиҳоҳи ситта»нинг бири деб тан олинган. Бу китоб илк марта ҳижрий 1256 йили Ҳиндистонда чоп этилган. Бундан ташқари Имомнинг «Хасоису фи фазли Али ибн Абу Толиб ва оли байт», «Китабу зуафо вал матрукийн», «Маносику Насаий», «Жамъу муснад Молик ибн Анас ва муснад Али ибн Абу Толиб» ва бошқа асарлари бор. Ҳижрий 303 йили Маккада шаҳид бўлганлар ва Сафо-Марва оралиғида дафн қилинганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР