loader

ИМОМ РАББОНИЙ

 Имом Абул Баракот Аҳмад ибн Абдулаҳад ибн Зайнулобидин Бадраддий, Имом Раббоний, Сила (бирлаштирувчи) номлари билан машҳур. Ҳиндистонда етишган энг буюк валийлардан, мужаддид ва мужтаҳид аллома, «Силсилаи олийя»нинг йигирма учинчиси. Ҳижрий 971 (милодий 1563) йили Ҳиндистоннинг Сарҳинд шаҳрида туғилган. Ҳижрий иккинчи минг йилликнинг дин янгиловчиси бўлгани учун «мужаддиди алфис-соний» лақабини олган. Болалигидаёқ Қуръон ҳофизи бўлган, ҳадис, тафсир, усул илмларини пухта эгаллаган, кўп йиллар талабаларга дарс берган. Унинг «Рисолат ут-таҳлийя», «Радди рафоиз», «Исбат ун-нубувва», «Мактубот», «Мабдаъ ва маод», «Таълиқот ул-авориф» каби китоблари машҳур. Замонасининг жуда кўп ҳукмдор, саркарда ва алломаларини динга, суннати санийяга ташвиқ қилган, кўплаб олим ва валийлар етиштирган. Ҳижрий 1034 (милодий 1624) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР