loader

ИМОМ РОФИЙ

Абул Қосим Абдулкарим ар-Рофий, еттинчи асрнинг буюк олимларидан. Шажараси саҳобий Рофий ибн Ҳодижга бориб тақалади. Тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа илмларга доир кўплаб китоблари бор. Ҳадисга оид «Шарҳи Муснад уш-Шофеъий», тафсирга доир «Ал-амалиййуш-шориҳа ли муфрадотил-фотиҳа», фиқҳга бағишланган «Фатҳул-азиз фи шарҳил-важиз», «Ал-муҳаррар», «Китаб ул-эъжоз» шулар жумласидандир. Ибн Салоҳ имом ҳақида: «Ўз асрида унга тенг келадиган кишини тасаввур қила олмайман», деган. Ҳижрий 623 (милодий 1226) йили Қазвинда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР