loader

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ

Имом Абу Исо Муҳаммад ибн Исо аз-Заҳҳок ас-Сулламий аз-Заририй ал-Буғий ат-Термизий, Мовароуннаҳрнинг машҳур муҳаддисларидан. Ҳижрий 209 (милодий 824) йили Термиз яқинидаги Буғ қишлоғида туғилганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд устозлари бўлишган. Шогирдларининг ёзишича: «Имом Бухорий вафотларидан кейин Хуросонда Абу Исо ат-Термизийдек илмда, зеҳнда, тақвода, зуҳдда бирор киши топилмас эди». Энг машҳур китоблари «Китабу азийм» («Ал-жомиъ ус-саҳиҳ»)дир, у «Саҳиҳи Термизий», «Сунани Термизий» номлари билан машҳур, «Кутубус-ситта»нинг тўртинчиси ҳисобланади. Ундаги ҳадисларни тўплаш учун у киши Хуросон, Ироқ, Шом, Макка ва Мадинага сафар қилганлар. «Сунани Термизий»даги ҳадислар саҳиҳ, ҳасан, заиф каби турларга бўлинган ҳолда келтирилиши ҳадис илмида ўзига хос янги йўналиш бўлди. Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий бу китоб ҳақида шундай деган: «Кимнинг уйида мана шу китоб бўлса, гўёки ўша уйда Пайғамбаримиз гапираётгандек бўладилар». Бундан ташқари Имомнинг «Шамоили ан-набавийя», «Китаб ул-илал», «Китаб ут-тарих», «Китаб уз-зуҳд», «Китаб ал-асмо вал-куна» ва бошқа асарлари бор. Ҳижрий 279 (милодий 892) йили вафот этдилар, қабрлари ҳозирги Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР