loader

ИМОМ ШАЪРОНИЙ

Имом Абдулваҳҳоб ибн Аҳмад аш-Шаъроний (Шаъровий), Мисрнинг машҳур сўфийи ва алломаси. Ҳижрий 897 (милодий 1491) йили Қоҳира яқинидаги Қалқашон қишлоғида туғилган, асосан Қоҳирада яшаган, Жалолиддин Суютий, Шиҳоб Рамлий, Мулла Ажамий каби атоқли олимлардан сабоқ олган. Тасаввуф воизи сифатида танилган, унга атаб алоҳида мадраса қурилган. Ҳадис, фиқҳ, тасаввуф ва бошқа илмларга доир уч юзга яқин асар ёзган. Улардан машҳурлари: «Ал-анворул-қудсийя», «Тарихул-муғтаррин», «Ат-табақот», «Кашфул-ҳижоб», «Ал-бадрул мунийр фи ғориби аҳодисул-баширин-назир», «Ал-жавоҳиру вад-дурор», «Ал-кибритул-ахмар», «Ал-мизанул-кубро»лардир. Ибн Арабий таъсирида бўлишига қарамай, унинг «ваҳдат ул-вужуд» таълимотини қабул қилмаган. Маърифатли сўфийлик тарафдори сифатида фиқҳ ва Ислом ақидаларини билишни сўфий учун шарт ҳисоблаган. Фиқҳ соҳасида «мезон» таълимотини ишлаб чиққан. Ҳижрий 973 (милодий 1565) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР