loader

ИМОМ ШОТИБИЙ

Абулқосим ибн Файйуроҳ ибн Холаф ибн Аҳмад аш-Шотибий ал-Андалусий, таниқли қироат имомларидан. Ҳижрий 538 йили Андалусия (ҳозирги Испания)нинг Шотиба қишлоғида туғилган. Ёшлигида Қуръонни ёд олган, сўнгра қироат илмини Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул-Осдан таълим олган. Кейинчалик қироат илмида машҳур устозлардан бўлиб етишди, улумул-Қуръон, ҳадис, луғат илмида ҳам пешқадам бўлди. Ўн хил мутавотир қироатдан еттитасини шеърий услубда баён қилган. Ҳижрий 590 йили Мисрда вафот этган.  

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР