loader

ИМОМ ҚУДУРИЙ

Имом Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Жаъфар ибн Ҳамдон Қудурий, машҳур Ислом фақиҳларидан. Ҳижрий 362 йили Бағдодда туғилган. Улуғ фақиҳлар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ва Хушабийлардан таълим олган. Ироқда Имом Аъзам асҳобларига раислик қилган. Кўплаб китоблар таълиф этган. Булардан ҳанафий мазҳаби бўйича ўн икки минг масалани ўз ичига олган «Мухтасар» диёримизда «Тасхилий зарурий» номи ила машҳур бўлган, унга ҳатто «Ҳидоя» муаллифи ҳам кўп марта мурожаат қилган. Ҳижрий 428 йилнинг ражаб ойида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР