loader

ИМОМ ҲАСАН

Имом Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб (р.а.), ҳижрий 3 (милодий 625) йили туғилганлар. Ҳазрати Алининг Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари Фотимаи Заҳродан туғилган тўнғич ўғиллари, Пайғамбаримизнинг суюкли набиралари, жаннатдаги ёшларнинг саййиди. Хулафои рошидиннинг бешинчиси, шиалар иккинчи имом деб ҳисоблашади. Рисолат хонадонида улғайиб, камол топганлар, фасоҳатли сўз устаси, оқил, ҳалим инсон бўлганлар. Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳазрати Ҳасанни жуда яхши кўрганлар. 661 йили Ҳазрати Али ўлдирилганларидан кейин у кишининг тарафдорлари Имом Ҳасанни Ироқда халифа деб эълон қилишади ва Муовияга қарши янгидан уруш бошлашга чақиришади. Лекин Имом Ҳасан Муовия билан музокаралардан сўнг у билан келишадилар ҳамда ҳокимият даъвосидан воз кечиб, Мадинага қайтадилар. Расули акрамдан бин неча ҳадис ривоят қилганлар, булар уч «Саҳиҳ» китобига кирган. Ҳижрий 50 (милодий 669) йили Мадинада вафот қилдилар, қабрлари Бақиъда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР