loader

ИМОМ ҲАФС

Имом Абу Умар Ҳафс ибн Сулаймон ибн ал-Муғийра ибн Абу Довуд ал-Асадий ал-Куфий, машҳур қироат имомларидан. Ҳижрий 90 йили туғилган. Устози Осимнинг уйида тарбияланиб, қироат илмини чуқур эгаллаган. Имом Шотибий  ўз китобида унинг моҳир қорилардан бўлганини ёзади. Устоз вафотидан сўнг қироат илмидан дарс берган. Имом Ҳафс қироатининг санади устози Имом Осим ва Абдураҳмон ас-Суламий, сўнгра Али ибн Абу Толиб (р.а.) орқали Пайғамбар алайҳиссаломга мутавотир ҳолда боғланади. Ҳижрий 180 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР