loader

ИМОМ ҲОКИМ

Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Баййиъ ибн Ҳамдавайҳ ибн Муҳаммад ибн Наъим аз-Зобий ан-Найсобурий, атоқли ҳадис олимларидан. Ҳижрий 321 йилда Найсобур (Нишопур)да туғилган. Улғайгач Ироқ, Ҳижоз, Хуросон, Мовароуннаҳрни айланиб, икки минг устоздан таълим олди. Ҳижратнинг 360 йили яна Ироқ ва Ҳижозга сафар қилиб, у ердагилардан ҳадис тўплайди. Сўнгра Найсобур, Журжонда қозилик қилади, шунинг учун уни Ҳоким деб аташган. Абу Ҳозим шундай ёзади: «Ҳозиргача на Ҳижоз, на Шом, на Ироқ, на Табаристон, на Хуросонда бу зотга тенг келадиган киши топилмади». Қуйидаги китобларни таълиф этган: «Илал», «Аъмолий», «Фавоидуш-шуйух», «Маърифат ул-ҳадис», «Тарихи уламои Нисобур», «Мадхалу ила илми ас-саҳиҳ», «Мустадрак ала саҳиҳайни», «Музаккий ал-ахбор», «Фазоилу имоми аш-Шофеъий», «Фазоилу Фотима», «Тарожимуш-шуйух» ва бошқалар. Ҳижрий 405 йили вафот қилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР