loader

ИМРОН ибн ҲУСАЙН

Абу Нажд Имрон ибн Ҳусайн ибн Абд ибн Халаф ал-Хузоъий ал-Басрий (р.а.), саҳобийларнинг уламоларидан. Ҳижрий 7 (милодий 628) йили аввал ўзлари, кейин оталари Исломга киришган. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бир неча ғазотларда қатнашганлар. Макка фатҳида байроқдорлик қилганлар. Халифа Умар халққа дин ўргатиш учун Басрага юборганлар. Сўнгра Басра қозиси этиб тайинландилар. Ҳасан Басрийга устозлик қилганлар. Ҳадис китобларида бу зот ривоят қилган 180 та ҳадис бор. Тақводор, зоҳид, ростгўй, Аллоҳнинг ишқида кўп йиғловчи саҳобий бўлганлар. Ҳижрий 52 (милодий 672) йили Басрада вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР