loader

ИНЖИЛ

Луғатда «илоҳий хабар, хайрли сўзлар, башорат, хушхабар» деган маъноларда келади. Ғарб тилларида «Евангелия» дейилади. Исо алайҳиссаломга ўттиз ёшларида Аллоҳ томонидан нозил қилинган самовий китоб номи шундай аталади. Дастлаб иброний тилида бўлган, кейинчалик уни юнон, лотин, сурёний тилларига бузиб, ўзгартириб таржима қилишган. Унинг ҳаддан ортиқ бузиб юборилганини кўрган император Константин насроний динини қабул қилгач, ўша пайтда бир-бирига ўхшамаган олтмишта «сохта» Инжилни ёқтириб юборди ва тўрттаси + фаластинлик Матто, антокиялик Луқо, Маркус ва Юҳаннолар ёзиб қолдирган Инжилларни қабул қилди. Инжил инсонлар томонидан бузиб-ўзгартириб юборилгани учун унинг ҳукмлари мансух (бекор) бўлиб, Аллоҳ таоло инсоният учун охирги илоҳий китоб, ҳукми ва бирор ҳарфи қиёматгача ўзгармайдиган Қуръони каримни сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилди. Исломда насроний черкови тан олмайдиган, оммадан яширилган ҳаворий Барнабо инжили асл Инжил сифатида эътироф этилади. Ҳозир насронийлар эътиқод қилаётган тўрт Инжил ҳам ишончли эмас, ҳатто Юҳанно Инжилини Британия қомуси «қалбаки» деб топган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР