loader

ИНСОН

Қуръони каримнинг етмиш олтинчи сураси номи, Мадинада нозил этилган, 31 оятдан иборат. Бу сура аввалида Аллоҳ таоло инсон зотини қай тарзда йўқдан бор қилгани ва уни ҳаётга йўллагани тўғрисидаги оятлар зикр этилгани учун у шундай ном олган. Сурад дунёдан кофирлик билан ўтадиган кимсаларнинг охират кунида топажак оқибатлари ва у кунда иймон аҳли эришадиган абадий саодат хусусида батафсил хабар берилади. Сўнгра Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиниб, у зотга Қуръони каримни нозил қилган Парвардигор ҳукмига сабр-тоқат билан зиммаларидаги пайғамбарлик вазифасини адо этиш ва дин душманларига итоат қилмаслик ҳамда эртаю кеч Яратганни ёдлаш билан тоат-ибодатга машғул бўлиш амр этилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР