loader

ИНФИТОР

Луғатда «ёрилиш» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг саксон иккинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 19 оятдан иборат. Сура қиёмат кунининг даҳшатли манзараларини тасвирлаш билан бошланади ва инсонга хитоб қилиниб, уни йўқдан бор қилган ва унга шундай гўзал сурат бериб қўйган Парвардигорига ибодат қилишдан уни нима тўсиб тургани сўралади. Сўнгра жазо куни ҳақ экани айтилиб, ҳар бир кишининг қилган амалини ёзиб турадиган улуғ фаришталар бирон ишни қолдирмасдан номаи аъмол саҳифаларини тўлдириб боришлари яна бир марта уқтириб ўтилади. Сура ниҳоясида жазо куни қандай кун эканини ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч ким била олмаслиги ва у кунда барча ҳукм ёлғиз Аллоҳ таоло томонидан бўлиши хабари берилади. Сура қиёмат куни осмон ёрилиб, очилиб қолиши ҳақидаги оят билан бошлангани учун шундай ном олган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР