loader

ИНШИҚОҚ

Луғатда бу сўз ҳам «ёрилиш» маъносида келади, Қуръони каримнинг саксон тўртинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 25 оятдан иборат. Сура аввалида қиёмат қойим бўлган куни само ёрилиб, замин эса ёйилиб, теп-текис бўлиб қолиши баён этилгани учун у шундай ном олган. Сурада инсон зоти дунёга келган вақтидан тортиб ўзи билса-билмаса, хоҳласа-хоҳламаса Парвардигори томонга, яъни дунё ва охират ўртасига ўрнатиб қўйилган ўлим номли кўприк орқали Аллоҳ таолонинг одил ҳисоб-китоби сари интилиб бориши таъкидланади. Сўнгра ўша жазо кунида қандай кишиларнинг ҳисоб-китоби осон бўлиши ва қандай кимсалар мангу азобга йўлиқишлари ҳақида хабар берилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР