loader

ИСЛОМ

Луғатда «бўйсуниш, тоат, ихлос, тинчлик» маъноларини билдиради. Аллоҳ таолонинг бутун инсониятга мақбул кўрган охирги ҳақ дини «Ислом» номи билан аталади. «Дин» деганда Ислом тушунилади. Ислом + ягона Илоҳ ақидасидир. Қуръони каримга кўра тавҳид эътиқоди Пайғамбаримиз билан бошланган эмас, балки илк пайғамбардан охиргисига қадар Аллоҳнинг динидадир. Чунки Ҳазрати Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо алайҳиссалом каби барча пайғамбарлар ўргатган динлар ҳам тавҳид эътиқоди, яъни Ислом дини эди. Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳам бу динни ёйдилар, лекин бир қавм ёки умматга эмас, бутун инсониятга, барча миллатларга тегишли эканини баён этдилар. Ислом динининг тамал-асослари эътиқод, амал, ахлоққа суянади. Ислом динидаги кишилар мусулмон, муслим деб аталади. Ҳозир Ер юзида 1,5 миллиарддан зиёд мусулмон бор. Ислом динининг асосий манбалари тўрттадир: Китоб (Қуръон), Суннат, Қиёс ва Ижмоъ. Ана шу тўрт манба «Адиллаи шарийя» (шаръий далиллар) деб аталади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР