loader

ИСЛОМ БАЙРАМЛАРИ

Исломда асосан икки байрам: «Ийд ал-фитр» (Рамазон ҳайити) ва «Ийд ал-адҳа» (Қурбонлик ҳайити) катта хурсандчилик билан нишонланади. Рамазон ҳайити рамазон ойи рўзаси тутиб бўлинганидан кейин, шаввол ойининг биринчи куни байрам қилинади. Бу куни мусулмонлар бир-бирларини рўзани бенуқсон тутиб олишгани билан қутлашади, болаларга турли ширинлик ва ўйинчоқ-совғалар улашишади. Шаръий маросимлар ва турли ўйинлар ташкил этилади. Қурбонлик ҳайити зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидан бошланиб, уч кун давом этади. Қодир кишилар бирор жонлиқни қурбонлик қилиб оила аъзолари, қўни-қўшнилар, қариндош-уруғлар, барча муҳтож мусулмонларга хом ёки пишириб тарқатишади. Ҳаж маросимининг асосий арконларидан бири бўлмиш Арафот тоғида туриш ана шу ҳайит арафасида ўтади. Икки ҳайит кунларида баъзи кишилар томонидан ташкил этиладиган мотамга алоқадор маросимларнинг шариатга алоқаси йўқ. Чунки бу маросимлар байрамона кайфиятга ва улардан кўзланган мақсадларга халал етказади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР